
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун 5 ноябрь куни Президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда «Daryo» сайти.
Қонунга мувофиқ, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, Жиноят кодексининг Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси чиқариб ташланди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 18 ёшгача бўлган, Ўзбекистонда доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 16 ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини назарда тутувчи норма киритилди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар