date
views 3 456

Ўзгидромет Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Ўзгидрометнинг огоҳлантиришича, 21—25 ноябрда «Тошкент—Ўш» А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудига қор ёғиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ҳудудга вақти-вақти билан кучли қор ёғиши ҳам мумкин.

«Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17—22 м/с тезликда эсади. 21—23 ноябрда ҳарорат 3—5 даража совуққача, 24—25 ноябрда 8—13 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 21—24 ноябрда Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди