14:30 / 23.11.2019
4 354

24 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

24 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 24 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти