Гидрометеорология хизмати қиш қандай бошланишини прогноз қилди

  • 24 ноябрь 2019, 23:59
  • 2 810
  • Ўзбекистон
  • Гидрометеорология хизмати қиш қандай бошланишини прогноз қилди
    Гидрометеорология маркази хабарига кўра жорий йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади. Охирги 20 йил ичида 2002 ва 2007 йилларнинг куз фасллари ҳам қуруқ бўлган, 2013 йилги куз эса бу йилгига ўхшаш бўлган.

    Ҳарорат кўрсаткичлари бўйича бу йилги сентябрь, октябрь ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меёрдан илиқроқ, ноябрь ойида эса одатдагидан совуқ бўлди.

    Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Республика ҳудудининг катта қисмида, шимолий туманлардан ташқари, ёғаётган ёмғир қорга айланди. Тоҳли ҳудудларда бу йилги мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди.

    Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиққача пасайди.
    Мамлакатнинг шимоли - Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида тунги ҳарорат 12-15 даража совуққача, кундузи 2-7 даража совуққача тушиб кетди.

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб турди. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғди. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

    Душанбадан ёғингарчилик тўхтайди
    Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтаннинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

    Ҳозирча фақат декабрь ойи тўғрисида гапириш мумкин. Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра декабрь ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

    "Январь ва февраль тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Фақат Ўрта Осиё қишларининг иқлимий хусусиятлари тўғрисида гапириш мумкин", - дейилади маълумотда.

    Қиш қисқа ва кам қорли бўлади
    Таъкидланишича, одатда Ўзбекистонда қишлар қисқа ва кам қорли. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди. Деярли ҳар йили совуқ қишлардан ташқари ҳарорат тушиб кетадиган қисқа муддатлар кузатилади. Кечаси совуқ 10-13 даража, баъзан ундан ҳам паст бўлиши мумкин. Ҳарорат 15-18 даражага кўтариладиган даврлар ҳам бўлади. Охирги кузатувлар давомида энг совуқ даврли қиш 2007-2008 йилга тўғри келганини кўриш мумкин. Ўшанда совуқ декабрнинг охиридан февралнинг ўртасигача давом этган.

    » » Гидрометеорология хизмати қиш қандай бошланишини прогноз қилди