10:33 / 29.11.2019
2 701

Қирғизистон президенти Тошкентга келди

Қирғизистон президенти Тошкентга келди
Фото: ЎзА
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
ЎзА хабарига кўра, олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бугун, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қирғизистон президенти Тошкентга келди