15:49 / 02.12.2019
4 477

Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Ноябрнинг охирги кунларида атмосферада ҳаво оқимлари кескин ўзгарди. Ўзи билан Россиядан совуқ ҳаво олиб келган шимоли-ғарбий шамоллар ўрнини Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан кирган жуда илиқ ҳаво оқими эгаллади.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, ҳаво жуда тез илиб, ўтган дам олиш кунлари 13-18 даражага, айрим жойларда 20-22 даражагача кўтарилди, бу декабрь ойининг бошланиши учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага юқоридир.

Шу ҳафтанинг асосий қисмида республикада жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат фони кечаси 4-9 даража, кундузи 14-19 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳафтанинг охирига бориб, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томондан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимларининг кириши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ҳавонинг булутлилиги ортиб, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.

Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиққача тушади, кечаси 2-7 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради