2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.
Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.
Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.
2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.
Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари кабилар шулар жумласидандир.
Қонунга кўра, бир қатор харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга, айрим харажатлар маҳаллий бюджетдан молиялаштиришга ўтказилади.
Жумладан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштиришга ўтказилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди