
БМТ Тараққиёт дастури навбатдаги Инсон тараққиёти индексини эълон қилди. Мазкур рейтингни тузишда мамлакатлардаги ўртача умр давомийлиги, саводхонлик ва ҳаёт даражасига асосланилган.
Инсон тараққиёти индекси турли мамлакатлар ва минтақаларда ҳаёт даражасини қиёсловчи ўлчов воситаси ҳисобланади.
Бу йилги рейтингда илк уч ўринни Норвегия, Швейцария ва Ирландия эгаллади. Ҳаёт даражаси энг ёмон деб топилган уч мамлакат Чад, Марказий Африка Республикаси ва Нигер бўлди.
Ўзбекистонга эса Туркманистон билан битта – 108-ўрин раво кўрилди. Қолган қўшни давлатларнинг ўринлари қуйидагича: Қозоғистон – 50, Қирғизистон – 122, Тожикистон – 125, Афғонистон – 170. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар