
Нозим Ҳусанов/Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси арафасида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида ўтказилган йиғилишда сенаторлар Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилган тақдирда меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилгани учун ундириладиган патент тўловининг бекор бўлиш ё бўлмаслиги билан қизиқишди.
Қўмита йиғилишида Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги конвенцияси ижро этилиши юзасидан ахборот берган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ЕОИИга қўшилган тақдирда патент тўлови бекор бўлишини маълум қилди.
«Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилгандан кейин патент тўлови бекор бўлади. Иттифоққа аъзо давлатларнинг фуқаролари тенг ҳуқуқли бўлиб қолади», - дейди Нозим Ҳусанов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар