
“Open data Interception” маълумотига кўра, 100 та мамлакат орасида Ўзбекистон 52 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони мавжудлиги рейтингининг биринчи ўнталигидан ўрин олди. Бу ҳақда Статистика қўмита хабар берди.
Очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикка кирувчи мамлакатлар рўйхати:
1. Америка Қўшма Штатлари – 642 (манбалар сони)
2. Франция - 353
3. Испания - 309
4. Канада - 121
5. Буюк Британия - 105
6. Австралия - 102
7. Германия - 81
8. Италия - 59
9. Ўзбекистон - 52
10. Австрия - 51
Open Data Inception - бу Open Data Soft томонидан ишлаб чиқилган 2600 дан ортиқ очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхатидир. opendatainception.io сайти бутун дунёда кенг фойдаланиладиган ва энг катта очиқ маълумотлар манбаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, “Open Data Inception”да Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг(БМТ) энг йирик 21 та очиқ маълумот манбалари рўйхатдан ўтказилган.
EХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасини фаол ривожлантиришга кўмаклашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар