20:57 / 18.12.2019
2 369

Адлия вазири: “Қонун устуворлиги принципи бўйича 212 давлат орасида182-ўринни эгаллаб турибмиз...”

Адлия вазири: “Қонун устуворлиги принципи бўйича 212 давлат орасида182-ўринни эгаллаб турибмиз...”
Сенатнинг 25-ялпи мажлисида Адлия вазири Русланбек Давлетов “Ўзбекистон қонун устуворлиги бўйича халқаро рейтингда 126 давлат орасида 94-ўринни эгаллаб турибди. Давлат бошқаруви сифати индексида қонун устуворлиги принципи бўйича 212 давлат киритилган рўйхатда эса 182-ўринни эгаллаб турибди.” деб хабар берган.

Инвестиция рейтингида эса: «Ўзбекистон инвестицион эркинлик бўйича 100 баллдан 10 балл олган. Мулк ҳуқуқи кафолати бўйича рейтингда 100 баллдан 34,3 балл олиб, 180 мамлакат орасида 103-ўринни эгаллаб турибмиз», ─ деб таъкидлаган Русланбек Давлетов.

Шунингдек, вазир Ўзбекистондаги норма ижодкорлиги тизими ва ундаги камчиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтиб, 2019 йилда қонунчилик қаршисига чиққан чақириқларнинг айримларини айтиб ўтди:

«2019 йил қонунчилик нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлди. Тизим учун бир қанча чақириқлар юзага чиқиб, аҳволни кўрсатди.

1. «Снос» масаласида катта муаммолар бўлди. Йил бошида биз икки ой акция ўтказиб, вазиятни ўрганган эдик. 30 млрд сўмлик компенсация бўйича мурожаат қилганмиз. 52 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган. Кейин билсак, бу айсбергнинг учи экан. Президент аралашувидан кейингина бу муаммолар тугади. Энди тартиб ўзгарди, саҳифани янгилаш керак.

2. Хусусийлаштирилган мулкларни давлат мулкига қайтариш авж олди. Йигирма йил олдин хусусийлаштирилган, 90-йиллардан бери бир неча маротаба ўзгарган мулкни давлатга қайтаришга уриниш кўпайиб кетди. Бу давлат имижига салбий таъсир қилади», ─ дейди Русланбек Давлетов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Адлия вазири: “Қонун устуворлиги принципи бўйича 212 давлат орасида182-ўринни эгаллаб турибмиз...”