11:25 / 27.12.2019
3 036

Андижонда 2 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилди, 13 нафарига кескин интизомий чора қўлланилди

Андижонда 2 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилди, 13 нафарига кескин интизомий чора қўлланилди
25 декабрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонунчилик, ҳуқуқбузарлик ҳамда хизмат интизоми бузилиши, шунингдек, келгусида ходимлар томонидан салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рустам Ҳатамов ва ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи қатнашди.

ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи мажлисда сўзга чиқиб, ходимлар орасида тартиб интизомни мустаҳкамлашда раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларини кундалик назорат қилиши лозимлигини, ходимлар устидан идоравий назорат ўрнатилмаса, қаерда тартиб-интизом бўлмаса ўша ерда олдинга силжиш, яхши натижаларга эришиб бўлмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида хизмат фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган 2 нафар ходимлар ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.

Шунингдек, 13 нафар ходимга нисбатан кескин интизомий равишда жазолаш бўйича қарор қабул қилинди.

Мажлис якунида вазир ўринбосари республика ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларини муҳокама этиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг ўрталарида полковник Рустам Ҳатамов бошчилигида Сирдарёда ўтказилган видеоселекторда ҳам 2 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилиб, 6 нафарига кескин интизомий чора қўлланилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда 2 нафар ходим ички ишлар органларидан бўшатилди, 13 нафарига кескин интизомий чора қўлланилди