date
views 5 677

Тошкентда янги қуриладиган автобус бекатларига бепул Wi-Fi ўрнатилади

Тошкентда янги қуриладиган автобус бекатларига бепул Wi-Fi ўрнатилади
Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унда оралиқ автобус бекатларининг намунавий дизайнини қуйидагича белгилаш таклиф этилган:

Ҳужжатга бекатлар жойлаштириладиган ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида (вақтинчалик) ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам илова қилинган.

Унга кўра, бекатларни ижарага олишни истовчи жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:
аҳоли учун бепул интернет тармоғи (Wi-Fi);

-автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло;

-кузатув камераси (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган);

-миллий ҳунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар;

-чиқинди ташлаш қутилари;

-мобил қурилмалар қувватлаш манбайи;

-имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус.

Талабгор бекатдан фойдаланиш даврида бекат девори ва пештоқларига реклама жойлаштириши, cash-in ва cash-out функцияларига эга банкоматлар ва вендер (vendor) қурилмалари, QR-штрихли коди орқали электрон кутубхоналарни ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда янги қуриладиган автобус бекатларига бепул Wi-Fi ўрнатилади