09:30 / 02.01.2020
3 396

Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади
Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7-бандида назарда тутилган.

Кодекс лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;
- соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;
- соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;
- тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;
- соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;
- соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;
- санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;
- соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.

Масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 1 август.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади