08:30 / 20.01.2020
3 771

Ўзбекистон The Telegraph’нинг ер юзидаги энг саргузаштбоп жойлар рейтингида 1-ўринни олди

Ўзбекистон The Telegraph’нинг ер юзидаги энг саргузаштбоп жойлар рейтингида 1-ўринни олди
Бухоро, The Telegraph нашри сайтига жойлаштирилган фото
Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг The Telegraph нашри саргузашт истовчи сайёҳларга бориш тавсия этиладиган 50 та туристик йўналиш рўйхатини тузиб чиқди. Рўйхатнинг биринчи поғонаси Ўзбекистонга насиб қилган.
Материал муаллифлари Ўзбекистонга баҳорда, март ойида, Наврўз байрами вақтида келишни тавсия қилган.

«Ўзбекистон жадал тараққиёт даврини бошдан кечиряпти. Жоанна Ламлининг муаллифлик дастури ва яқинда виза талабларининг соддалаштирилгани ҳисобига мамлакатга ташриф буюрувчилар сони кескин ошиб кетди. Шу боисдан ҳам Ламлининг телевизион саёҳат дастури — «Ипак йўли саргузаштлари» экспертлари Наврўз байрамидаги Ўзбекистонни илк марта кўрсатиб берди. Бу баҳорий фестиваль туристларга ўзбеклар ҳаёти ҳақида чуқур тасаввур беради.

Наврўз саёҳати Хива, Бухоро ва Самақанд каби тарихий шаҳарларни ўз ичига олади. Саёҳат давомида шу ерлик оилалар билан тушлик қилиш, юқори савияда хизмат кўрсатувчи ресторанларда овқатланиш, анъанавий ёғоч ўймакорлиги ва кулолчилик усталари ҳамда замонавий дизайнерлар ишини кузатиш, сўйилган эчки билан от устида ўйналадиган шиддатли ўйин — кўпкарини томоша қилиш ҳам мумкин», — дейилади мақолада.

Қўшимча қилинишича, «Ипак йўли саргузаштлари» лойиҳаси доирасида Наврўз кунлари Ўзбекистонга 11 кунлик сафар нархи 3 550 фунтдан бошланади. Бу нарх ичига турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатлари киритилган бўлиб, Ўзбекистонга келиб-кетиш учун авиачипталар алоҳида сотиб олинади.

The Telegraph’нинг 50талик тўлиқ рўйхати:
1. Ўзбекистонда Наврўз
2. Кения саванналари
3. Бутандаги Олтита ҳиссиёт деб аталмиш янгича «кулбалар»
4. Никарагуанинг маҳаллий аҳолиси билан танишув
5. Покистондаги Ҳиндукуш тоғлари
6. Россиянинг Мурманск вилоятида яшовчи сами халқи билан танишув
7. Жанубий Америка тарихига Аргентина ва Чилида саёҳат қилиш
8. Кашф этилмаган Малави (Африка)
9. Финляндияда шимол ёғдусини кузатиш
10. Гаяна жунгли ўрмонлари ва қишлоқлари (Шимолий Америка)
11. Буюк Хитой девори, Тяньаньмэнь майдонида варрак учириш, пандалар ҳаётини кузатиш
12. Норвегиянинг бетакрор табиати ва қутб айиқлари
13. Колумбиядаги тропик ўрмонлар, тоғлар ва шаршаралар
14. Ливаннинг нодир гўшалари
15. Гренландия оролидаги тундра ва чанғи учиш
16. Буюк Британия миллий боғлари ва водийлари
17. Португалия тоғлари бўйлаб велосипедда саёҳат, Мадейра оролида меҳмон бўлиш
18. Анд тоғлари орқали Аргентинадан Чилига қадар электровелосипедда бориш
19. Янги Зеландиянинг мусаффо табиати
20. Япониянинг сўлим ва тинч қишлоқлари бўйлаб пиёда сафар — Алп тоғларидаги қадимий самурайлар йўли
21. Словениядаги Ёгар водийси – чўққи ва шаршаралар, ўрмон саёҳати, ёга ва медитация дарслари
22. Перуни пиёда кезиш — Мачу Пикчу ва инклардан қолган бошқа ёдгорликлар
23. Италияга зиёрат сафари
24. Австралия бўйлаб пиёда ва қайиқдаги саёҳат
25. Инглиз каналидаги Уайт ороли
26. Кариб денгизидаги Доминика ороли
27. Албания, Косово ва Шимолий Македонияга поезд ва паромда саёҳат
28. Австралиядаги Маржон қирғоқлари
29. Гибралтар бўғозидан ўтиб, Марокаш шаҳарларини кезиш
30. АҚШнинг Аляска штати — ёввойи табиат бағрида мототциклда саёҳат
31. Намибия, Боцвана ва Зимбабве (Виктория шаршараси)
32. Тожикистон ва Қирғизистон манзаралари — кўллар, Помир ва Фон тоғлари этакларида пиёда ва автомобилда сайр (Афғонистоннинг Воҳан йўлагига қадар)
33. Бепоён Канада бўйлаб поезд саёҳати — шимолдаги тоғли Юкон ҳудуди, қор устида пиёда юриш, муз устида балиқ овлаш, шимол ёғдуси
34. Ирландиянинг қояли кенгликлари, қадимий қасрлар ва шаҳарлар
35. Шотландиянинг кўк-яшил денгизли ороллар архипелаги, коноеда эшкак эшиш, делфинлар
36. Судан — Қизил денгиз соҳилларидаги пляжлар, моторли қайиқда бетакрор манзаралар
37. Австралия атрофида 27 кунлик кема саёҳати
38. Сейшел ороллари (Африка шарқида) — яхтада сайр, ўзига хос пляжлар ва экспедициялар
39. Кариб денгизи бўйлаб кичик кемада бир ҳафталик саёҳат
40. Шри-Ланка табиатидан баҳра олиш ва ижтимоий лойиҳаларда волонтёр сифатида қатнашиш
41. Канаданинг Манитоба провинцияси — кит, дельфин ва қутб айиқлари (таг қисми шаффоф ойнали қайиқ)
42. Норвегия қирғоқларида кицимон балиқлар маконига сайр
43. Испания қирғоқлари, ўрмон ва шаҳарлари
44. Бразилия ёввойи табиати билан танишиш — ягуарлар, денгиз филлари, китлар ва пингвинлар
45. Мўғулистон — фаол вулқонлар, қимирлаб турувчи музли кўллар
46. Осиё бўйлаб 26 ҳафталик саёҳат — Истанбул (Туркия), Катманду (Непал), Боку (Озарбайжон), Каспий денгизида паромлар, Кавказ, Марказий Осиё, Ҳималай ва Қорақўрам тоғлари, Тож Маҳал ва бошқалар.
47. Сьерра-Леоне — Африка ёввойи табиати, Банан ороллари, Крио қишлоғи, Фритаун
48. Чилига астрономик саёҳат — 14 декабрдаги тўлиқ Қуёш тутилишини Атакама саҳросида жойлашган машҳур сайёҳлик обсерваториясида кузатиш
49. Астрономлар билан «Янги олимнинг янги фазоси: ўтмиш ва келажакка саёҳат» номли тур (АҚШ) — NASA музейлари, Розуэллнинг NUJ маркази, «Very Larga Array» радиотўлқин обсерваторияси, «Virgin Galactic»нинг фазо порти
50. Непалдаги Буюк Ҳималай трассаси бўйлаб тоғ саёҳати.

Аввал АҚШнинг Harper’s Bazaar нашри 2020 йилда туристларга саёҳат қилиш тавсия қилинадиган 20 та энг яхши йўналиш рўйхатини тақдим қилган ва ушбу рейтингда ҳам Ўзбекистон етакчи ўринда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон The Telegraph’нинг ер юзидаги энг саргузаштбоп жойлар рейтингида 1-ўринни олди