3 312
«Бизга Навоий ёки Бобурни ўқитишмаган» – Шавкат Мирзиёев миллий тарих ҳақида гапирди
Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк мажлисида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев миллий тарихни англашнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
«Яқинда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз ҳақида гапирдим. Бобур 12 минг аскар билан 100 минг аскарни енгган. Ўша пайтда шундай қилиш мумкинмиди? Йўқ. Бобомизга нима ёрдам берди? Ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, ақл-заковат.
Мен Бобурни бугун кўп гапиряпман. Қуйи палата йиғилишида ҳам гапирдим. Умуман, шу кунларда мен тарихимизни кўп ўқишга ҳаракат қиляпман.
Минг афсуски, бизга совет даврида Пушкин, Лермонтовнинг боболари хоки қаерда тўкилганини ўқитган холос. Алишер Навоий ёки Бобурларни ўқитмаган. Рус тилида ўқиган одамлар Пушкин, Лермонтовни ўқиган. Биз ҳеч кимга Бобурни ўқитмаганмиз. Унинг экология ҳақида ёзганларини ўқисангиз, ҳозирги даврда яшайди, деб ўйлайсиз.
Ёки, шунча йил ҳарбий мактабларимиз Суворов номида бўлган. Бирорта одам айтмаганки, мустақил бўлганимизга неча йил бўлди, нега мактаб номи Суворов бўлиши керак, деб. Биз Суворов мактабларини Темурбеклар мактабига ўзгартирдик», – деди президент. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди