Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев депутатларни инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилувчи қонунлар ишлаб чиқишга чақирди.
- Бирорта инвестор келмайди Ўзбекистонга, агар унинг манфаатини ҳимоя қиладиган мустаҳкам қонун бўлмаса, бўлмайди бу ишларимиз. Бугун Президентга ишониб келяпти, бу нотўғри. Қонунга ишониб келиши керак. У Европаданми, Америкаданми, Осиёданми, компьютерини очиб, шундай қонун бор экан Ўзбекистонда, мен бораман, инвестиция киритаман, дейиши керак.
Кеча телевизорда кўрган бўлсаларинг керак, инвестиция шунчага кўпайди, экспорт шунчага кўпайди, деяпти. Бу осон иш эмас. Ҳеч ким айтмаяпти, бу қаердан пайдо бўляпти, ҳали қонунлар йўқ-ку?! Тасаввур қилинглар, инвестор ишонадиган, унга замин бўладиган суд-ҳуқуқ органлари ҳақиқатан ҳам кафолат берадиган инвестицияга қонун чиқарсаларинг, сизлар чақириқ беришларинг керак дунё инвесторларига. Парламент ҳимоя қилади инвестицияларингни, деб. Мен розиман, - деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)