19:59 / 28.01.2020
3 935

«Ҳақиқатга зид»: ССВ Жиззах ва Бухоро вилоятларида коронавирус тарқалгани бўйича миш-мишларни изоҳлади

«Ҳақиқатга зид»: ССВ Жиззах ва Бухоро вилоятларида коронавирус тарқалгани бўйича миш-мишларни изоҳлади
Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келганлиги, жумладан, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Аммо бу хабар ҳақиқатга зид», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Вазирлик тақдим этган маълумотда мева-сабзовотлар, жумладан, банандан ушбу вирус юқиши мумкинлиги ҳақидаги чиқишларга ҳам ойдинлик киритиб ўтилган.
Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги мутахассиси Қамариддин Боқиевнинг таъкидлашича, мамлакатимизга хориждан кириб келган мева-сабзавотлар, хусусан, бананлар Вазирлар Маҳкамасининг сертификатлаштириш тартибига оид 318-сонли қарорига асосан текширувдан ўтказилади. Биринчи навбатда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан фитосанитария хулосаси берилади. Кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таркибидаги Санитар-эпедимиологик хулосалар бериш бўлимларида хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича текширилиб, санитар-эпедимиологик хулоса тақдим этилади. Шундан сўнг «Ўзстандарт» агентлигидан мувофиқлик сертификати олингач, хориждан келтирилган мева-сабзовотлар сотувига рухсат берилади.

Хўш, мева-сабзавотлардан коронавирус юқиши мумкинми?
– Хитойдаги хавотирли эпедмик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, қатор озиқ-овқатлар, жумладан, мева-сабзовотлар бўйича ҳам турли текширувлар олиб борилаяпти. Лекин бу илмий жиҳатдан ҳали исботланмаган, – дейди Қамриддин Боқиев. – Айни пайтда коронавирус юқишига турли ҳайвонлар ва денгиз маҳсулотлари сабаб бўлаётгани тахмин қилинмоқда. Аммо айнан қайси биридан юқиши мумкинлиги ҳақида ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ. Умуман олганда, мева-сабзавотларни ювмасдан ейиш қайсидир касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Бироқ айнан мева-сабзавотлар истеъмоли сабаб қандайдир вирус юқтириш ҳолатлари ҳали кузатилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ҳақиқатга зид»: ССВ Жиззах ва Бухоро вилоятларида коронавирус тарқалгани бўйича миш-мишларни изоҳлади