10:45 / 29.01.2020
2 998

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боришни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлиндаги халқаро конференция доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.

2019 йилнинг 29 ноябрида Тошкентда ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви якунлари юқори баҳоланди, томонлар саммитда қабул қилинган минтақавий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қарорларни амалиётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишган.

«Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлашди. Бунда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга режалаштирилган ташрифи муҳим босқич бўлиб хизмат қилади», – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Вазирлар 3 февраль куни Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпео иштирокидаги «Марказий Осиё — АҚШ» форматидаги вазирлар учрашувига («C5 + 1») оид ҳамда бошқа икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боришни режалаштирмоқда