11:18 / 04.02.2020
2 972

Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлар сафига кирди

Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлар сафига кирди
Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган.

Мамлакат туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. Independent нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Ушбу рўйхатда шунингдек Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17- ва 20-ўринларни эгаллаган.
Қуйида туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатини кўриш мумкин:

1. Мянма (40,2 фоиз)
2. Пуэрто-Рико (31,2 фоиз)
3. Эрон (27,9 фоиз)
4. Ўзбекистон (27,3 фоиз)
5. Черногория (21,4 фоиз)
6. Миср (21,1 фоиз)
7. Вьетнам (16,2 фоиз)
8. Филиппин (15,1 фоиз)
9. Малдив ороллари (14,9 фоиз)
10. Багама ороллари (14,6 фоиз)
11. Қатар (14,5 фоиз)
12. Арманистон (14,4 фоиз)
12. Жанубий Корея (14,4 фоиз)
13. Туркия (14,0 фоиз)
14. Босния ва Герцеговина (13,7 фоиз)
15. Тунис (13,6 фоиз)
16. Лаос (11,5 фоиз)
17. Озарбойжон (11,4 фоиз)
18. Исроил (10,5 фоиз)
19. Литва (10,1 фоиз)
20. Қозоғистон (10,0 фоиз).

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлар сафига кирди