
«Ўзгидромет» республикада 8 февраль, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар