
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида аввалгидек ҳаво очиқ, ҳарорат 17-20 даража илиқ бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шиддат билан эсганда шамол тезлиги секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи устида шаклланган циклон киришни бошлайди. Республика бўйлаб шамолли об-ҳаво сақланиб туради, ҳамма жойда булутлилик ортади.
Шимоли-ғарбий туманлар ва чўлли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Марказий ва жанубий туманлар, шунингдек Тошкентда кечга яқин кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, лекин шунга қарамасдан меъёрдан юқори бўлади: кечаси 4-7 даража илиқ, кундузи 14-17 даража илиқ, айрим жойларда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат кескин пасайиб, 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар