
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар