
Ўзбекистонда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
2020 йил 1 апрелга қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:
- фуқароларига визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар сонини янада кўпайтириш;
- мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш;
- янги авиарейслар очиш ва қатновлар даврийлигини ошириш асосида мавжуд авиақатновлар сонини қўшимча 2,8 мингтага кўпайтириш;
- IATA (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) “Summer-2021” ёзги мавсум бошлангунча “Очиқ осмон” режими татбиқ этилган мамлакатнинг халқаро аэропортларининг ҳар бирида янги 10 та халқаро авиарейсни йўлга қўйиш;
- авиарейслар сонини ошириш мақсадида мақсадли мамлакатларда жадал маркетинг кампаниясини олиб бориш;
- туризм соҳасида нуфузли халқаро рейтингларда, хусусан Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш;
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг, жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда хорижий дипломатик ваколатхоналарда элчининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган вакилларини тайинлаш механизмини жорий қилиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар