15:13 / 21.02.2020
5 326

Коронавирусга қарамай Ўзбекистонга келаётган хитойлик сайёҳлар сони ошди

Коронавирусга қарамай Ўзбекистонга келаётган хитойлик сайёҳлар сони ошди
Январь ойида Ўзбекистонга 2659 нафар хитойлик сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2019 йилнинг январига нисбатан 15,9 фоизга кўп, дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

2020 йилнинг январида Ўзбекистонга 538 360 нафар чет эллик келган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 фоизга кўп. Уларнинг аксарият қисми — 514 774 нафари, ҳар доимгидек, МДҲ мамлакатларидан. Узоқ хориждан 23 586 киши келган.

Биринчи ўринда — Қозоғистон бўлиб, у ердан 164 100 киши келган. Иккинчи ўринни Тожикистон (137 298 киши), учинчи ўринни эса Қирғизистон (121 856 киши) эгаллаган.

Туркманистон (118,4 фоизга), Бангладеш (200 фоизга), Бразилия (266,7 фоизга), Ирландия (383,3 фоизга), Шри-Ланка (600 фоизга), Мўғулистон (1333,3 фоизга) ва Вьетнамдан (1425 фоизга) келувчилар сони кескин ошган.

Аввалроқ коронавирус сабаб Ўзбекистон хитойлик сайёҳларнинг бир қисмини йўқотиши мумкинлиги, боиси хитойликларга хорижий тур-пакетлар сотиб олиш ва чет элда меҳмонхоналарни брон қилиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг эгалари коронавирусдан Ўзбекистоннинг туризм соҳаси фойда кўриши, Хитойга сафар қилиш ниятида бўлган сайёҳлар энди бошқа мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга келиши мумкинлигини таъкидлашган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Коронавирусга қарамай Ўзбекистонга келаётган хитойлик сайёҳлар сони ошди