16:00 / 07.03.2020
3 052

Ўзбекистон вертолёт ишлаб чиқарувчи Airbus Helicopters компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон вертолёт ишлаб чиқарувчи Airbus Helicopters компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Фото: Туризм қўмитаси
Вертолёт ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган Airbus Helicopters Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Туризм қўмитаси.

Қайд этилишича, компаниянинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари раҳбари Ральф Вэбер Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан кечган учрашувда шу ҳақида маълум қилган.

Учрашув давомида томонлар 19-20 февраль кунлари Тошкентда ўтказилган Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum I Халқаро авиация форуми доирасида Ўзбекистонда вертолёт ташувларини ривожлантиришга оид эришилган келишувларни амалга ошириш йўлини муҳокама қилишди.

Вертолётлардан нафақат қутқарув ва тиббиёт мақсадларида, балки турли экскурсиялар, экстремал туризм турлари, қояга чиқиш, спортнинг тоғ-чанғи турлари кабиларни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди.

Ральф Вэбернинг сўзларига кўра, мамлакатнинг вертолёт парки билан таъминланганига оид халқаро тажрибага мувофиқ 800-1 000 000 кишига ўртача 1 вертолёт тўғри келишини инобатга олганда, Ўзбекистоннинг ушбу ҳаво транспортига эҳтиёжини қондириш учун 25-30 вертолёт керак бўлади.

Учрашув якунига кўра, томонлар вертолётлар ташуви, учувчи, механик, технологлар ва бошқа персонални тайёрлаш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш орқали Ўзбекистоннинг хусусий бизнес вакилларини фаол жалб қилиш бўйича қўшма комплекс лойиҳани ишлаб чиқишга келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон вертолёт ишлаб чиқарувчи Airbus Helicopters компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи