
Навоийда уй олиб бераман деб, 41 миллион сўм пулларни олган шахс ушланди.
2020 йилнинг 2 март куни 1989 йилда туғилган, Кармана тумани Варқ МФЙда яшовчи, МЧЖ раҳбари С.Д. ариза билан мурожаат қилган, деб ёзмоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
У таниши, 1972 йилда туғилган, Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи, МЧЖ раҳбари Б.Р. ўзининг ишончига кириб, 2018 йилнинг 13 апрель куни, Навоий шаҳар Спутник қўрғонидан 1 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, жами 41 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан тўпланган жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар