Фото: Президент матбуот хизмати
«Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони (ПФ–5963, 13.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда тегишли 7 та хорижий норматив ҳужжатнинг қўлланишига рухсат этилади.
2020 йил 1 июлдан солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан:
- қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади;
- қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йўл қўйилади;
- давлат харидларида иштирок этиш учун рухсат беришда мазкур лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг дастлабки малакавий баҳолашдан ўтиши, танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиши талаб этилмайди;
- давлат буюртмачилари ва давлат харид субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари энергия самарадорлиги бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилади;
- қурилиш соҳасидаги давлат харидларида ғолиб бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариши талаб этилади.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида хусусий тадбиркорларни буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Унга кўра:
- Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объекти танлаб олинади;
- энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра хусусий тадбиркорлар билан инжиниринг хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар имзоланади.
Эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар амалга оширилади.
Шунингдек, Фармон билан Қурилиш вазирлиги қошида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш маркази ташкил этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди