16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспорти тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилишда эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқариш ўн маротабага оширилди ва биринчи марта ҳимоя комбинезони ишлаб чиқарилиши бошланди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Шу муносабат билан Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 16 мартдан ёпилиши, Наврўз халқ сайиллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказилмаслиги ҳамда чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди