
Агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади. Бу ҳақда "Дарё"сайти маълум қилди.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.
Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори нинг (679 минг 330 сўм) 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.
Аввалроқ мактабгача таълим муассасасида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида унга қаровчи ота-онасидан бирига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Францияда бўлиб қайтган ўзбекистонлик аёлда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Коронавирус инфекцияси билан касалланган ўзбекистонлик аёлнинг оила аъзолари, шунингдек, у билан самолётга келган бошқа йўловчиларнинг бари аниқланиб, умумий ҳисобда 150 киши изоляцияга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг