YouTube видео хизмати Европа Иттифоқи мамлакатларида интернет юкини камайтириш учун сайтда эълон қилинадиган видеолар сифатини туширишга қарор қилди, деб хабар берди Daryo сайти.
Қайд этилишича, бу коронавирус карантини туфайли YouTube фойдаланувчилари сонининг ортиши билан ҳам боғлиқ.
Ички бозор масалалари бўйича Еврокомиссар Тьерри Бретон интернетга кириш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун YouTube’га эгалик қилувчи Alphabet компаниясидан видео сифатини пасайтиришни сўраган эди.
Бретоннинг баҳолашига кўра, видеоконтент интернетда катта трафикни эгаллайди.
Қайд этилишича, Бретон Alphabet раҳбари Сундар Пичай ва YouTube раҳбари Сьюзен Войжицки билан суҳбатлашган. Шундан сўнг компания видеоларнинг сифати ёмонлашиши вақтинчалик чора эканлиги ҳақида баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Хубэй провинциясидан ташқари бошқа минтақаларида янги турдаги коронавирус билан касалланган 282 кишигина қолди. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олган беморларнинг 87,9 фоизи соғайиб кетди. 20 март, жума куни, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди