21:57 / 20.03.2020
4 118

Тошкентда ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотаётганлар аниқланди

Тошкентда ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотаётганлар аниқланди
Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари 17—19 март кунлари ўтказилган тадбирлар давомида 123 431 дона, умумий қиймати 311 миллион 200 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоб ноқонуний равишда савдога қўйилганлигини аниқлади. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро М.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 8750 дона, умумий қиймати 17 миллион 500 минг сўмлик тиббий ниқобни савдога қўйгани маълум бўлган.

Юнусобод туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро З.Ф. ҳам мўмай даромад илинжида ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган 8400 дона, умумий қиймати 16 миллион, 800 минг сўмлик тиббий ниқобни 3 минг сўмдан ноқонуний равишда пуллаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Аввалроқ Тошкентда бир кунда қиймати 123 миллион сўмлик сифатсиз тиббий ниқобларнинг ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқлангани хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар сотаётганлар аниқланди