«Ўзгидромет» дам олиш кунлари (28-29 март) кунлари юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида маълумот берди.
Кеча кечқурун республика ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига Тyркманистон ҳудудидан булутли нам массивлар кира бошлади. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва бугун эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғди. Бошқа жойларда ёғингарчилик кузатилмади.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аввалгидек қуруқ ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларгап яна ёмғир ёғади.
Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бир оз юқоридир.
28-29 март кунлари ва келаётган ҳафта бошида мамлакатимизда об-ҳавонинг қуруқ ва асосан очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб, душанба кунига 22-25 даражани, жанубда 27 даража иссиқни ташкил қилади, бундай ҳарорат йилнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 6-9 даражага юқоридир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди