Ўзбекистонда Республика махсус комиссияси қарорига кўра 1 апрелдан жорий этилаётган янги карантин чоралари доирасида якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилади. Бундан мақсад кекса ёшдаги фуқароларни эҳтиётлаш ҳисобланади.
«Коронавирус инфекциясига қарши кураш фонида кўплаб юртдошларимиз ва қатор жамоат ташкилотлари шахсий ташаббус кўрсатиб, турли хайрия акцияларини уюштирмоқда. Эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига муайян турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда. Жамиятнинг бирдамлиги ортиб, фуқароларнинг бир-бирига меҳр-оқибат ва мурувват кўрсатаётгани қувонарли ҳол.
Лекин мутахассисларнинг фикрига кўра, бу турдаги акциялар давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Бундан ташқари, бутун дунё бўйича ушбу инфекцияни юқтириб вафот этаётганлар орасида асосан ёши улуғ инсонлар кўпчиликни ташкил этади.
Мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни инобатга олиб айтиш мумкинки, санитария-гигиена қоидалари ва карантин талабларини четлаб ўтиб, якка тартибда хайрия тадбирларини амалга ошириш аҳоли, айниқса нуронийлар ҳаётини жиддий хавф остига қўяди.
Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатиш мақсадга мувофиқдир», дейилади комиссия ахборотида. Эндиликда хайрия ёрдамлари мувофиқлаштирилади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди. Республика махсус комиссияси ахборотида қайд этилишича, эҳтиёжманд кишиларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашиш учун бундай тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади:
Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;
аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саховатпеша инсонлар ва кўнгиллилар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;
эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка ментазам етказиб борилади.
Пул кўринишидаги маблағларни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.
Ушбу тартибга қатъий амал қилиниши талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди