19:50 / 01.04.2020
3 505

Ўзбекистонда «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилди

Ўзбекистонда «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилди
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» («само изоляция») ҳаёт тарзи жорий этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берган.

Қарога кўра:
- Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади;
- зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Ўзбекистонда карантиннинг қачон тугаши номаълум эканлиги, карантин даврини тугатиш Республика махсус комиссияси қарорига кўра амалга оширилиши, карантин пайти бошқа вилоятлардаги дафн маросимларида иштирок этишга рухсат берилмаслиги айтилгани, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни даволаётган шифокорларнинг 14 кунлик иши учун 25 миллион сўмдан иш ҳақи берилгани ҳақида хабарлар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилди