2 696
АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ёрдам ажратди
Фото: АҚШ элчихонаси
АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали, Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча кўмак ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
2020 йил 26 март куни Давлат котиби Майкл Помпео Қўшма Штатлар коронавирус пандемияси хавф солаётган 64 мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш ва инсонпрарварлик ёрдами сифатида 274 миллион доллар сафарбар этганини эълон қилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм сўзларига кўра, ушбу ёрдам Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалиши олдини олиш ҳамда касалликни юқтириб олганларни даволашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«Бу пандемия дунёдаги биронта мамлакат алоҳида орол эмаслигини кўрсатмоқда. Унга қарши биргаликда, бир-биримизни қўллаган ҳолда иш олиб боришимиз шарт. Бизнинг АҚШдаги оилаларимиз, Ўзбекистондаги каби, коронавирус хавфидан хавотирда, шу боис биз Ўзбекистоннинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда касалликни юқтириб олганларни даволашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни истаймиз», - деб таъкидлади Розенблюм.
«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ва Санитария-эпидемологик осойишталик агентлиги (СЭОА) билан ҳамкорликда ҳамда бошқа халқаро донорлар, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) билан мувофиқлаштирилган ҳолда Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ва ҳукумат эҳтиёжлари учун кўмак беришда устувор соҳаларни белгилаб олди. USAID кенг кўламли тест учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, коронавирус назорати ва унга тезкор жавобни кучайтириш, вирус юқтириб олганлар аҳволини яхшилаш, вирус ҳақида сохта маълумот тарқалишига қарши курашиш ҳамда маҳаллий жамоаларнинг ўз вақтида ва аниқ маълумотни оммага етказишда ҳукумат ва шифокорларга ёрдам беришини ташкиллаштириш учун маблағ ажратади», дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.
Қайд қилиш жоизки, хабарда АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун ажратилган молиявий ёрдамнинг қиймати келтирилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди