13:00 / 09.04.2020
4 384

Ўзбекистон Тожикистонга ун ва антисептиклардан иборат 18 вагон гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Тожикистонга ун ва антисептиклардан иборат 18 вагон гуманитар ёрдам юборди
9 апрель куни Душанбега Ўзбекистон Президенти томонидан юборилган 18 вагон гуманитар ёрдам етиб борди, деб хабар беради Asia-Plus.
Таъкидланишича, вагонлар ичидан минг тонна ун, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббиёт халатлари, қўлқоп ва ниқоблар, бахилалар, респиратор ва тиббий кўзойнаклар ўрин олган.

Гуманитар ёрдамни кутиб олишга Тожикистон бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода чиққан.
Аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун гуманитар ёрдам жўнатгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус тарқалишига қарши кураш бошланганидан буён Ўзбекистон Хитойга ва Эронга гуманитар ёрдам жўнатди. Ўз навбатида, Ўзбекистон мазкур пандемияга қарши курашиш учун Хитой, БАА ва АҚШдан ёрдам олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Тожикистонга ун ва антисептиклардан иборат 18 вагон гуманитар ёрдам юборди