Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларнинг яна 8 нафари бутунлай соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишган.
«Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган бемордан 38 нафари буткул соғайганини мамнуният билан айтишимиз мумкин. Тузалганлар сони кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳада фаолият олиб бораётган фидокор тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам.
Шифокорлар беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор мамлакатларнинг энг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланишмоқда. Бундан ташқари, президентимиз топшириғига кўра, ҳар бир беморга икки нафардан шу соҳада кўзга кўринган тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, стандартлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, шифокорлар беморларни даволаш жараёнида мамлакатимизнинг етук пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог, реаниматолог каби қатор мутахассислар билан телемулоқот ўрнатиб, улардан керакли тавсияларни олаётгани ҳам қўл келмоқда. Тор мутахассислар билан ҳамкорлик беморларнинг ҳолати юзасидан маслаҳатлашиш, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини беряпти.
Яна бир гуруҳ соғайган беморларни кузатиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов фидокор тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
9 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилган беморлар сони 582 нафарга етди, шу вақтгача беморларнинг уч нафари вафот этган, жами 38 бемор соғайган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради