Бугун, 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибида:
функционал тиббий кроватлар;
ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;
полимераза занжирли реакцияси қурилмалари;
болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар;
рақамли рентген диагностика тизимлари;
эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;
билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар;
жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар;
ҳаво қабул қилиш шкафлари,
жарроҳлик амалиёти столлари,
гидравлика билан бошқариладиган столлар,
«ANDiS 350» таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.
Шунингдек, «Alibaba Group» компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, футболчи Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради