2 601
Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистонда «онлайн туризм» ва «масофавий спорт» ривожлантирилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Миллий PR маркази Ўзбекистонда туризм бўйича виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи online-tourism.uz сайтини йўлга қўйиш устида ишламоқда.
Бугунги кунда коронавирус билан боғлиқ сокинлик даврида туризм ва спорт соҳасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Бу саволга Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов жавоб берди.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бугунги кунда "онлайн туризм"ни ривожлантириш, тадбиркорлар ва стартаперларни қўллаб-қувватлашга оид ишларни амалга ошираётган бўлса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида аллақачон “масофавий спорт”ни фаол ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари бошлаб юборилган.
“Айни дамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Миллий PR маркази Ўзбекистонда туризм бўйича виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи online-tourism.uz сайтини йўлга қўйиш устида ишламоқда. Бу Ўзбекистон бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини тақдим этувчи биринчи платформа бўлади.
Режага кўра, ушбу сайт асосан уч йўналишни қамраб олади:
Сайёҳлар учун. У Ўзбекистон бўйлаб виртуал турларни амалга ошириш имконини беради.
Бугунги кунда виртуал турларни йўлга қўйиш учун музейлар ва бошқа туристик объектлар билан ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилган. Фурсатдан фойдаланиб, бу йўналишда фаолият юритувчи истеъдодли мутахассисларимизни ҳамкорликка жалб қиламиз, улар билан онлайн фаолиятни йўлга қўйиш мумкин.
Шу билан бирга, кафе ва ресторанлар ҳамда бошқа туристик объектлар эгаларини виртуал саёҳатни йўлга қўйиш учун зарур чоралар кўришга чорлаб қоламиз, зеро бу сайёҳларга ҳозирнинг ўзиданоқ ўзига маъқул келувчи, дидига мос келувчи жойларни танлаш имконини беради. Туристик бизнес вакилларига бу борада ёрдам керак бўлган тақдирда, online-tourism.uz орқали зарур маслаҳат ва тавсиялар берилади.
Туристик соҳа вакиллари учун. Меҳмонхоналар эгалари ва менежерлари, туроператорлар, меҳмон уйлари, гидлар ва бошқалар билан ҳамкорлик кучайтирилиб, соҳани янада ривожлантиришга оид ишлар амалга оширилади. Платформа ёрдамида дунёдаги сўнгги трендлар, янгиликлар бўйича вебинарлар, онлайн мушоҳадалар йўлга қўйилади, онлайн қўлланмалар тақдим этилади. Инқироз ва ундан кейинги даврда уларнинг бандлиги таъминланади.
Туризмга оид янги лойиҳаларни амалга оширишни истаган стартаперлар учун. Бу ерда туризмни ривожлантиришга оид янги лойиҳалар, стартаперлар ҳақидаги маълумотлар жамланади, онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилади ва ҳ.к. Креатив ғояларга эга кишиларга лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратилиши режалаштирилмоқда”, деди туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.
Азиз Абдуҳакимовнинг билдиришича, ижтимоий тармоқларда турли қизиқарли челленжлар ва беллашувлар ўтказилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 6-26 апрель кунлари #УйдаҚол! #ҲаётгаҚўшил! челленжини йўлга қўйди. Унда қатнашиш учун карантин даврида уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машғулотларини бажариш, сўнгра уни видеога олган ҳолда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг расмий саҳифалари билан улашиш талаб этилади. Ҳар 4 кунда 3 кунлик ғолиблар аниқланиб, вазирлик томонидан тақдирлаб борилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди