Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди.
Карантин шароитида фуқароларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга онгли равишда қатъий риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосан коронавирус пандемияси тарқалишини чеклаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этиш бу борада яна қўшимча чора-тадбирлар белгилашни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланмоқда:
- Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл, Чиноз шаҳарларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;
- пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга ошириш чоралари кўрилади. Бунда, барча ҳудудлар нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан ҳамда улар нақд пул билан таъминланади;
- нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳафтада 2 маротаба дезинфекция қилинади;
- давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади (бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди).
Қўшма қарорда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини амалиётда қўллаш билан боғлиқ турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди:
- давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (1-банд);
- хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг хизмат автотранспорт воситалари (2-банд);
- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (шу жумладан, шахсий давлат рақамли автотранспорт воситалари) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати кўрсатиш мақсадида (4-банд) ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) талаб қилинмайди.
Шунингдек, қўшма қарорда Давлат солиқ қўмитасига озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотлар етказиб бериш хизмати кўрсатишда нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.
Қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.
Шунингдек, карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи тақдим этилади, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.
Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган, шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмасдан, тўлов муддатлари 4 ой муддатга узайтирилади.
Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди.
Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди