
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, улар Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бир нафари 6 ёшли қизалоқ Нукус шаҳридан, яна бир нафари 33 ёшли эркак Андижон шаҳридан ҳамда яна бир нафар 46 ёшли аёл Наманган шаҳридан бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.
Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар