Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Икки мамлакат Ҳукуматлари орасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги янгиланган битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади.
Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Л.Ди Майо билан икки мамлакат орасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва молия-техник ҳамкорлик масалаларининг кенг доирасини муҳокама қилди.
Инвестиция ҳамкорлигининг ҳажмларини кўпайтириш зарурияти бўйича икки томон ҳам тўхталиб ўтди. Шунга биноан икки мамлакат Ҳукуматлари орасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги янгиланган битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади – ушбу ҳужжатни имзолаш Ўзбекистон ва Италия тадбиркорларининг амалдаги ва келгуси ҳамкорлигининг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда Италия саноат корхоналари конфедерациясининг («Конфиндустрия») ваколатхонасини очиш тўғрисидаги таклиф илгари сурилди. Бу икки мамлакат инвесторлари ва тадбиркорларига лойиҳаларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатишга имкон яратади.
Томонлар товар айланмасини оширишда рағбатлантиришни давом этиш учун миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига ўзаро кириб боришига қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатларнинг мутасадди идоралари мутахассислари ўртасида Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа иттифоқи божхона, фитосанитар ва карантин назорати талабларига мослиги масалалари бўйича техник маслаҳатлашувлар ўтказиш, икки мамлакат хўжалик субъектларининг савдо уйларини очиш орқали қулай шароитлар яратишга тайёрликларини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Италиянинг «Юникредит», «Интеза Санпаоло», «УБИ Банк» каби банклари ва бошқа молиявий муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Италия томони Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёт тизимига интеграциялашиш жараёнларига ижобий баҳо берди – хусусан, Европа иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини тезда мувофиқлаштириш ва имзолаш, Ўзбекистоннинг GSP+ имтиёзлар тизимининг бенефициар-мамлакати мақомига эга бўлиши ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасидаги хатти-ҳаракатлари эътироф этилди. Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ушбу масалалар бўйича Ўзбекистонга техник ва маслаҳат кўмагини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида, жумладан, Тошкентда Пиза университетининг филиалини очиш, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва «Саннио» университети ўртасида «Тиббий биоинженерия» йўналиши бўйича қўшма факультет яратиш, Тошкент шаҳрида Италия дизайн марказини таъсис қилиш ва Самарқанддаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университетининг ўқув дастурларига илғор италиялик ўқитиш усулларини татбиқ этиш борасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича алоҳида келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди