13:48 / 14.05.2020
3 043

ТИВ: Россиядаги 65 минг ўзбекистонлик мамлакатга қайтиш истагини билдирган

ТИВ: Россиядаги 65 минг ўзбекистонлик мамлакатга қайтиш истагини билдирган]Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун ташкил этилаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани юзасидан мурожаат билан чиқди.

Таъкидланишича, 12 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими томонидан тузилган онлайн-рўйхатга Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган 55 минг киши киритилган. Бу каби рўйхатлар Ўзбекистоннинг Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари томонидан ҳам юритилиб, уларда тахминан 10 мингга яқин фуқаро қайд этилган. 11—12 май кунларининг ўзида 14 минг ўзбекистонлик ватанга қайтишда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Ҳозирги вақтда элчихона ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида Ўзбекистон фуқароларини Россиядан имкон қадар тез муддатда олиб чиқишга барча кучларини сафарбар қилган. Тезкор штаб тузилган, 9 та ходимдан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, у доимий равишда фуқаролар билан ишлаб келмоқда.

«Маълумки, чартер рейсларига биринчи навбатда кекса, касал фуқаролар, ҳомиладор ва болали аёллар, шунингдек, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар жойлаштирилади. Шу сабабли элчихона дипломатлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар сўралганда ватандошларимиздан вазиятни тўғри тушунишларини ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишларини сўраймиз», — дейилади мурожаатда.
Бундан ташқари, сўнгги кунларда элчихона ва консуллик бўлими атрофида чартер рейслари орқали Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларнинг тўпланиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолат турли касалликлар, шу жумладан, COVID-2019 коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини орттиради. Қайд этилишича, элчихона Россиядан учиб кетишни хоҳлаган фуқаролар рўйхатини ўз консуллик округи (Марказий федерал округ) доирасидагина олиб бормоқда.

«Элчихона Россиядаги ўзбекистонликларнинг COVID-19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирлари ва ватанга, ўз оила ва яқинлари бағрига қайтиш истагини яхши тушунади. Шу билан бирга, элчихона Россиядаги ватандошларимиз тўқнаш келаётган молиявий қийинчиликлар ҳақида ҳам хабардор бўлиб, шу кунларда ‘Меҳр’ лойиҳаси доирасида фуқароларимизга бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлаб беришни бошлади», — дея таъкидланади мурожаатда.

Аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги улардан Республика махсус комиссияси қарорини кутиш сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 7 май кунги видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар «имкониятга қараб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтган эди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ТИВ: Россиядаги 65 минг ўзбекистонлик мамлакатга қайтиш истагини билдирган