
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидаги авария оқибатида уй-жойи зарар кўрган аҳолининг янги уйларини қуришни кечиктирмаслик ҳақида кўрсатма берди. Давлат раҳбари бу ҳақда 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаган.
«Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак», — дея Президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Daryo.uz».
Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб Сирдарё вилояти ҳудудида қурилиш ишлари бошланади. Президентнинг ўзи яқин кунларда яна Сирдарёда бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси вилоятлар ҳокимлари юзлаб қурувчилар билан Сирдарёга йўлга чиққанини маълум қилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар