1 806
Тошкентда 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталарини татбиқ этиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланди
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика муаммоларини ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги йўловчи ташишнинг ерусти транспорти йўналишларини мақбуллаштириш ишлари кетмоқда, деб хабар беради “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати.
Таъкидланишича, мазкур жараёнда асосий эътибор йўналишларни метро бекатларига боғлаш, магистрал йўналишлар ва уларга йўловчиларни олиб чиқувчи ёрдамчи йўналишлар тармоғини яратишга қаратилган.
Ушбу ўзгартиришлардан мақсад —магистрал йўналишлар ўтадиган кўчалардаги бошқа йўналишлар сонини имкон даражасида камайтириш. Бу йўналишларнинг бир-бирини такрорламаслигига, қатнов мунтазамлигини таъминлашга хизмат қилади. Бўшаган автобуслар ҳисобидан транспорт воситалари етишмаётган йўналишларни тўлдириш имконини беради. Бу қатнов интервалини кескин қисқартириб, йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишларининг олдини олади.
Мувофиқлаштириш жараёнида магистрал ва шаҳар марказида қатновчи йўналишларга катта сиғимли, ёрдамчи ва шаҳар четидаги йўналишларга эса йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ўрта ва кичик сиғимли автобусларни бириктириш режалаштирилган.
“Йўловчилар манфаатидан келиб чиқиб бундай ўзгаришлар жараёнида автомат тўлов тизимини ҳам такомиллаштириш, ривожлантириш тақозо этилади. Шуни инобатга олган ҳолда 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталарини татбиқ этиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланди. Қарорнинг амалга татбиқ этилиши натижасида йўловчилар йўналишдан йўналишга ўтишида ортиқча маблағ сарфламасликлари таъминланади.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда дастлабки ўзгартирилган автобус йўналишлари эълон қилинди. Ушбу ўзгаришлар асосан магистрал йўналишлари бўлиб, улар ўтадиган кўчалардан бошқа йўналишларни олиб ташлаш назарда тутилган. Эълон қилинган материалларда магистрал йўналишларига йўловчиларни олиб чиқадиган ёрдамчи йўналишлар ҳақидаги маълумотлар берилмаганлиги, аҳоли орасида баъзи бир тушунмовчиликларга ҳам сабаб бўлди.
Эндиликда фуқароларда ортиқча саволлар туғилмаслиги ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида магистрал йўналишларининг ўзгаришлари, қисқартириладиган йўналишлар ва ёрдамчи йўналишлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ижтимоий сайт ва тармоқларда эълон қилиб борилади”, — дейилади хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020-йил 1-ноябргача ушбу йўналиш бўйлаб махсус қатнов йўлагини яратиш ва 20 та замонавий электробус харид қилиб, қувватлаш ускуналари билан таъминлаш лозим. Агар тажриба лойиҳаси муваффақиятли ўтса, метробуслар шаҳарнинг бошқа йўлларида ҳам ташкил этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди