Хоразм вилоятида навбатдаги 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан, 2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан.Улардан 13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.
Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди