Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2741тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2741тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 3 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарни ташкил қилмоқда. », дейилади вазирлик хабарида.

Айни дамда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2 213 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

16 май куни 52 кишида коронавирус аниқланди, 55 киши вирусдан тузалиб, реабилитацияга юборилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар