«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари тизимдаги нефт-газ ишлаб чиқарувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар фаолиятини, конлар, қудуқлардаги ҳолатни ўрганди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари нефт ва нефт маҳсулотларини сотувчи корхоналар ва у ердаги ҳақиқий аҳвол қандай эканлигини ҳам ўрганишни бошлади.
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, «Қизил шалола» жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган «Чинобод» нефтбазаси МЧЖдаги ташкил қилинган иш жараёнини ўрганган Бошқарув раиси, нефтбазадаги бир қатор мавжуд камчиликларни аниқлади ҳамда ҳақиқий аҳволни қониқарсиз эканлигини таъкидлади.
Жумладан, етарли шароитлар яратиб берилганига қарамай «Чинобод» нефтбазаси маъсуллари томонидан топшириқ ва вазифалар амалда тўлиқ бажарилмагани, ободонлаштириш ишларининг ачинарли аҳволда эканлиги, корхонадаги тартиб-интизом тўғри ташкил қилинмагани, автоматлаштириш ишларини амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилгани, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига беписандлик билан қаралгани кескин танқид қилинди.
Белгиланган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида бажармаган «Чинобод» нефтбазаси директори Саидаҳмад Муржановга Бошқарув раиси томонидан қаътий огоҳлантириш берилди ҳамда уч ой муддатда мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, унинг лавозимда қолиш ёки қолмаслик масаласи кўриб чиқилиши айтилди.
Шундан сўнг, «Ишчи гуруҳ» аъзолари Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Кучлик станциясида жойлашган «Кучлик» нефтбазасида бўлди.
Бу нефтбазада ҳам автоматлаштириш ишлари тўлиқ бажарилмагани, бу йўналишда камчиликлар кўплиги аниқланди.
«Кучлик» нефтбазаси ҳудудида ҳам ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги борасида камчиликлар борлиги ва бу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш бўйича директор Ғуломжон Мамаджоновга тезкор тарзда бажариши керак бўлган вазифа ҳамда топшириқлар белгилаб берилди.
Шунингдек, нефтбаза раҳбарларига коррупцияга йўл қўймаслик, ортиқча исрофгарчиликни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги учун қатъий жавобгарлик бўлиши кераклиги борасида бир қатор топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» нефт ва нефт маҳсулотларини сотувчи корхоналар фаолиятини ўрганишни давом эттиради.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди