3 918
ХТВ тизими ташкилотлари томонидан 192,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди
Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида халқ таълими вазири ўринбосарининг «Халқ таълими вазирлиги тизимида 2018—2019 йилларда бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 2020 йилги харажатларни мақбуллаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича» ахбороти эшитилди.
Парламент сайтида маълум қилинишича, 2020 йил 14 май кини Ҳисоб палатаси томонидан бу борада ўрганишлар ўтказилган. Унинг натижаси бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик юзасидан 10 та йўналиш бўйича 28 та таклиф ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар ҳамкорликда мазкур таклифларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ХТВга уни тасдиқлаш ва амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан халқ таълими тизимига ажратилаётган маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилиши, ажратилаётган маблағга яраша натижадорликка эришиш масалалари ўрганилди ва таҳлил қилинган.
Ўтказилган ўрганиш натижасида ХТВ тизими ташкилотлари томонидан жами 192,2 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар таҳлили натижасида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этмаган ҳолда 56 миллиард сўмлик шартномалар тузилган.
Бундан ташқари, умумтаълим мактабларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун ажратилган 27,8 миллиард сўм бюджет маблағлари самарасиз сарфланганлиги ва Халқ таълимидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 21 миллиард сўмлик қисми нотўғри сарфланиши ҳамда 34,9 миллиард сўмлик бошқа хато ва камчиликлар аниқланди.
Қайд этилишича, аниқланган хато ва камчиликларнинг 27,1 миллиард сўмлик қисми ўрганиш жараёнида бартараф этилди.
Қўмита Ҳисоб палатаси томонидан тайёрлаган маълумотнома ва унда кўрсатилган Халқ таълими тизимида бюджет харажатларини 2018—2019 йилда бажарилиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, бунинг учун масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши, амалга оширилган ишлар юзасидан кенг жамоатчилик оммасига вазирлик сайтида маълумотлар бериб борилиши белгиланди.
Келгусида бу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида инсон омилини камайтириш, дастурий воситаларни кенг қўллаш, барча соҳаларга рақамлаштириш тизимини жорий этиш зарурлиги айтиб ўтилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди